Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
сизлар ажнабий душманларга қарам бўлиб қоласизлар. Инглизлар ҳали ҳам мамлакатда ҳукмрон бўлиб туришибди, улар дарров ишларингизга аралашишади, сўнг сизларни қўлга тушириб, қамоққа олишади. Шу боис, парламент мустақил ва ҳур бўлиб қолиши учун шу ерда, Анқарада туриши керак», деб ўз фикрида қаттиқ туриб олди. Лекин у кенгаш аъзоларини парламент ўз мажлисларини Анқарада ўтказишига кўндира олмади. Вакиллар пойтахтга бориб, Халифага садоқатларини изҳор қилдилар. Кейин ишларига киришиб кетдилар. Бу 1920 йили январ ойида бўлган эди.
Султон ўз хоҳиш-истакларини вакилларга ўтказишга ҳаракат қилди. Вакиллар бунга кўнишмади ва мамлакат ҳуқуқларига риоя қилишларини изҳор қилишди. Улар қаттиқ сиқув остида қолишгач, Сивас кенгашида иттифоқ қилишган «Миллий низом»ни афкори оммага тарқатишди. Бу низом тинчлик келишувларига асос бўладиган шартларни ўз ичига олган бўлиб, уларнинг энг муҳими муайян чегаралар ичида Туркиянинг озод ва мустақил бўлиши эди. Бундан иттифоқчилар, хусусан Англия жуда хурсанд бўлди. Чунки иттифоқчиларнинг ўзлари бу қарорга ҳамда бу қарор юрт эгалари бўлган турклардан чиқишига ҳаракат қилган эди. Исломий Давлат сифатида Усмоний Давлат бошқараётган барча ўлкалар ўзлари учун биринчи Жаҳон урушининг охирларида иттифоқчилар Исломий юртларни бўлиб ташлашни ирода қилган бўлакларнинг мустақиллигини ўз ичига олган миллий аҳд ишлаб чиқишди. Масалан, Ироқ ўзи учун Ироқ мустақиллигини ўз ичига олган миллий аҳд ишлаб чиқди. Сурия, Фаластин, Миср ва бошқа исломий юртлар ҳам мустақил бўлишларини ўз ичига олган миллий аҳдларини ишлаб чиқишган эди. Иттифоқчилар, хусусан, инглизлар турк миллий аҳдидан хурсанд бўлиши табиий эди. Мусулмонларнинг давлати йўқ қилиниши ва яна қудратли бир бутун давлат бўлиб қайта ўзини тиклай олмаслиги учун Усмоний Давлатни майда давлатчаларга бўлиб ташлаш иттифоқчиларнинг айни муддаолари эди. Агар иттифоқчилар ҳамма жойда пайдо қила олган ушбу миллий аҳд бўлмаганда, иш бошқача тус олар эди. Чунки Усмоний Давлат ҳамма вилоятлари унинг бир бўлаги деб эътибор қилинадиган яхлит давлат эди. Бу давлат иттифоқ низомига эмас, бир бутунлик низомига асосланарди. Улар ичида Ҳижоз билан Туркия ўртасида ёки Қуддус вилояти билан Искандария вилояти ўртасида фарқ йўқ эди. Туркиянинг мағлубияти билан Германиянинг мағлубияти бир хил эди. Чунки иккалови урушда иттифоқчи эди. Улардан бирига тўғри келган сулҳ шартлари иккинчисига ҳам тўғри келиши керак эди. Агар Германия аҳолиси ўз юртининг бир қаричига ҳам эътиборсизлик билан қарамаган ва Германия бўлиб юборилмаган экан, демак, Усмоний Давлат ҳам бўлиб юборилмаслиги лозим эди. Иттифоқчилар буни яхши билишар ва бу борада бошлари қотаётган эди. Аммо усмонийларнинг ўзлари - араблар ҳам, турклар ҳам - ўз давлатларини бўлинишини талаб
152-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|